Эртага такрорий овоз бериш ўтказилади
Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 5 январь — якшанба куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади. Бу ҳақда МСК хабар берди.
Шу куни маҳаллий Кенгашларга ҳам депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ, такрорий овоз бериш:
- сайлов округи бўйича энг кўп овоз олган 2 нафар номзод бўйича ушбу округда ўтказилади;
- асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади, деб ёзади "Ҳуқуқий ахборот" канали.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг