Эртага қисман Қуёш тутилиши кузатилади

17:12 24 Октябр 2022 Жамият
1058 0

Фото: Иллюстратив фото

Шу йилнинг 25 октябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – қисман Қуёш тутилишини кузатиши мумкин. Унинг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, Ўзбекистонда унинг 2 соатдан зиёдроқ қисми кузатилади.

Қуёш юзасининг деярли 82 фоизи Ой томонидан тўсилади, Ўзбекистон ҳудудидан қаралганда — 68 фоизи. Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан 15:23 да бошланиб, максимал фазаси 16:34 га тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, дурбин ёки телескопдан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга махсус Қуёш фильтрларини ўрнатиш керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер