Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ – ТИВ

05:42 01 Март 2026 Жамият
582 0

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилди.

Билдирилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида 81 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб турибди.

Шулардан:

  • 8 нафари — дипломатик ваколатхоналар ходимлари;
  • 9 нафари — Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар;
  • 55 нафари — Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар;
  • 9 нафари — хусусий сафар билан борганлар.

«Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда», — дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси (Теҳрон шаҳри)

  • +98 912 132 78 23
  • Масъул шахс: Юлдашев Элбек

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер