Эронда коронавирус бўйича даҳшатли рекорд кузатилди

21:28 05 Июль 2020 Дунё
1034 0

Эронда пандемия бошлангандан буён коронавирус қурбонлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди: бир суткада 163 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари маълум қилган.

Бундан олдинги антирекорд 29 июнь куни қайд этилганди — ўшанда 162 киши вафот этган.

Вакилнинг таъкидлашича, ўтган бир кеча-кундузда 2560 кишида коронавирус аниқланган.

Мамлакатда умумий касалланганлар сони 240 438 кишига етган бўлиб, улардан 11 571 нафари вафот этди. Шу пайтгача 201 330 киши касалликдан соғайган.

Июнь ойининг бошларида Эронда карантин қоидалари юмшатилиб, оммавий йиғилишлар кўпайгандан сўнг коронавирус тарқалиши авж олди.

Эпидемиологик вазият ёмонлашиши муносабати билан Эрон ҳукумати 5 июлдан мамлакатнинг коронавирус кенг тарқалган ҳудудларида, жамоат жойларида ва ёпиқ хоналарда ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер