Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида 21 мингга яқин аҳоли жабрланди
Эронда вазият кескинлашган даврдан бошлаб АҚШ Қуролли кучлари ва Исроилнинг зарбалари натижасида 21 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари жабрланди. Бу ҳақда ТАСС Эрон Қизил ярим ой жамиятига таяниб хабар бермоқда.
— Умумий ҳисобда 21 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари тан жароҳати олди, уларнинг 1 731 нафари 18 ёшгача бўлган болалар ва 4 163 нафари аёллардир, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, камида 214 нафар бола ҳалок бўлган.
— 214 нафар бола ва 244 нафар аёл ҳаётдан кўз юмди, — деб таъкидланади баёнотда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг