Эрон ташқи ишлар вазири Москвага келди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Россия президенти Владимир Путин ва бошқа расмийлар билан АҚШ ҳамда Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига берган зарбаларини муҳокама қилиш учун Москвага келди.
Аввалроқ у Путин билан 23 июнь куни учрашишини мўлжаллаётганини, шунингдек, Россия ва Эронни стратегик шериклик боғлаб туришини, шу боис мамлакатлар доимо бир-бири билан маслаҳатлашиб, ҳаракатларини мувофиқлаштиришини таъкидлаган эди.
Ушбу ташрифни Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг