Эрон АҚШ билан урушда бир неча йил давомида мудофаада туришга тайёрлигини маълум қилди

09:36 14 Апрель 2026 Дунё
264 0

Эрон Олий раҳнамосининг Ҳиндистондаги вакили Абдул Мажид Ҳаким Илоҳий баёнот беришича, агар керак бўлса, Ислом Республикаси АҚШ билан қарама-қаршиликда бир неча йил давомида ўзини ҳимоя қилишга тайёр. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

«Биласизми, бу урушни биз бошламадик, биз унинг ташаббускори эмасмиз. Улар бизга бу урушни мажбуран тиқиштиришди ва биз ўзимизни ҳимоя қила бошладик. Биз ҳамон ҳимояланишга тайёрмиз, ҳатто икки, уч, беш йил давомида бўлса ҳам. Биз ўз қадр-қимматимиздан воз кечмоқчи эмасмиз, бўйин эгмаймиз ёки мамлакатимизни ва ҳуқуқларимизни бошқа томонга бериб қўймаймиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди.

Америка етакчиси Дональд Трамп 7 апрель куни Эрон билан икки ҳафталик ўзаро ўт очишни тўхтатиш келишувини эълон қилганди.

Ўтган дам олиш кунлари Эрон ва АҚШ Покистоннинг Исломобод шаҳрида бир неча босқичли музокаралар ўтказди. Бир қатор зиддиятлар туфайли томонлар низони узоқ муддатли ҳал этиш масаласида келишувга эриша олмадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер