Эрон АҚШ авиаташувчиси моделини портлатиб юборди
Эрон харбий машқлар доирасида янги турдаги баллистик ракеталарни синовдан ўтказди. Исломий инқилоб қўриқчилари корпусининг хабар беришича, «камуфляж шаклда чуқур ер остига яширинган» ракеталарнинг синовлари муваффақиятли ўтди.
Воқеадан хабар топган АҚШ минтақадаги иккита базада юқори тайёргарлик режимини эълон қилди.
Машқлар давомида Эрон қуролли кучлари «Нимитс» туридаги Америка авиаташувчиси моделини портлатди. Авиаташувчи модели Ҳинд океани орқали ўтган ҳафтада Форс кўрфазига кирган эди.
АҚШ мудофаа вазирлиги эса денгиздаги ҳар қандай таҳдидни бартараф этишга тайёр эканликларини айтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг