Эркингизни қўлдан бой берманг...

21:49 01 Май 2020 Сиёсат
885 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар янги таҳрирдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, қийин вазиятга тушиб қолган, билиб, билмай “одам савдоси”, деган жирканчли иллат қурбонига айланган, одам савдосига дучор бўлиб, эркини қўлдан берган фуқароларнинг қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга масалалардан саналади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда депутатлар мазкур ҳужжат муҳокамасига ўта жиддий ёндашдилар.

Хўш, қонун лойиҳасида қандай асосий қоидалар назарда тутилмоқда?

Халқ вакилларининг қайд этишича, унда, энг аввало, одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги муҳим тамойиллар белгиланиб, асосий тушунчаларга аниқ таърифлар берилмоқда. Бу, ўз навбатида, одам
савдоси билан шуғулланувчиларни жиноий таъқиб этиш, шунингдек, одам
савдосидан жабрланганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда қонуний асослар бўлиб хизмат қилади.

Миллий қонунчилигимизда илгари бўлмаган одам савдоси
жабрдийдаларини идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш
тушунчалари алоҳида бобда акс этаётгани, шунингдек, вояга етмаганлар савдосининг олдини олишнинг муҳим жиҳатлари мазкур ҳужжатда аниқ белгиланаётгани ҳам эътиборга молик.

Парламент аъзолари ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши одам савдоси жабрдийдалари бўлган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада давлат органларининг ташаббускорлигини ошириш, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бошчилигида ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлашди. Энг муҳими, одам савдосига қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида холис ва тўғри маълумотларни кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамиятга етказишга кўмаклашади.

Муҳокамалар чоғида депутатлар қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан ўз фикрларини билдиришди. Фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер