Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддаларига ўзгартишлар киритилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган — «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига деҳқон хўжалиги юритиш мақсадида бериладиган ерларнинг майдонини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди.
Мажлисда қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддаларига ўзгартишлар киритилиб, деҳқон хўжалигини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикасида – 0,06 гектардан 5 гектаргача бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ажратилиши белгиланмоқда.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Қорақалпоғистон Республикасида чорва озуқаси экинларини етиштириш учун деҳқон хўжалигига берилган ерларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қўшимча имконият яратади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг