ЭОАВМА янги ном ва тузилмада фаолиятини давом эттиради

20:21 04 Май 2022 Жамият
1482 0

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун, 4 май куни “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон медиасининг замон талабларига мос равишда фаолият кўрсатиш тамойиллари ва мезонларини такомиллаштириш, шунингдек, ташкилотнинг истиқболдаги режа ва чора-тадбирларига мувофиқ Ассоциация номи ва тузилмасига ўзгартириш киритиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ребрендинг ўтказиб янги вазифаларни белгилади ҳамда янги тузилмасини тасдиқлади. Эндиликда ташкилот Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси номи остида фаолият кўрсатади.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Медиа Ассоциациясининг 2022 йилга мўлжалланган «Бирлашиш нуқтаси - Ренессанс» номли медиа-дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер