Энг қадимий «смайлик»
Турк ва итальян археологларидан иборат гуруҳ устига кулаётган инсон юзининг тасвири туширилган кўза топилгани ҳақида хабар берди.
Бу маълумотни гуруҳ раҳбари, Болония университетининг профессори Никола Маркетти очиқлади.
Унинг айтишича бу мавсумнинг энг яхши топилмаси Туркиянинг Ғозиёнтоп вилоятининг Қорқамиш шаҳрида олиб борилган археологик изланишлар давомида шу кўзага дуч келинган:
«Кўза эрамиздан аввалги 1700 йилга оид. Айтиш мумкин бўлса, биз дунёдаги энг қадимий «смайлик»ни топиб олдик. Лекин, кулол нега бундай қилгани бизга номаълум.»
Қўза Ғозиёнтоп Археология Музейига топширилди.
Қайд этиш жоизки, Сурия билан чегарадош ҳисобланган Қорқамиш шаҳрининг ёши 5 минг йилга тенг.
Раҳматжон Бобожонов
(«Халқ сўзи»)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг