Энди “Топ-100”та олийгоҳга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади
Бу ҳақда жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган
ўғил-қизларимиз сони тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.
“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг