Энди Ойга аёллар ва ногирон астронавтлар ҳам юборилади

17:52 17 Февраль 2021 Дунё
976 0

Европа космик агентлиги Ойга жўнатиладиган экспедициялар учун 26 та янги астронавт жалб қилмоқда. Уларни кейинчалик Марсга жўнатиш ҳам режалаштирилган.

Номзодларни ёллашда хилма-хилликка эътибор қаратилади. Агентлик ўз ходимлари орасидан кўпроқ аёллар, шунингдек, ногирон астронавтлар бўлишини истамоқда.

Янги астронавтлар сафи 11 йил ичида биринчи марта қайта тузилмоқда.

Номзодлар ҳам фазовий кеманинг фаол иштирокчилари, ҳам заҳирадаги ҳарбий хизматчиларга айланишади, танлов дастури 2022 йил кузигача давом этади. Ногирон астронавтларни космосда ишлашга жалб қилиш имконияти янги технологиялар яратилгани туфайли юзага келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер