Энди барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари олий таълим муассасаларига бириктирилади — Президент
Фото: president.uz
Президент: «Айтиш жоизки, бизда ҳамшира деганда, кўз олдимизга фақат «укол» қилишни биладиган тиббиёт ходимлари келади.
Лекин, соғлиқни сақлаш тизими ривожланган мамлакатларда эса ўрта тиббиёт ходимларининг билим даражаси, малакаси ва масъулияти врачлардан кам эмас.
Бизда эса, ҳамма масъулият шифокорлар зиммасида қолиб кетган. Шу боис, тизимда врачлар етишмайди. Ўрта тиббиёт ходимлари сони эса эҳтиёждан ортиқ даражада, яъни сони кўп, хизмат сифати паст.
Бу масалани тўғри ҳал қилиш учун, ўтган йили оилавий шифокорларнинг 60 дан зиёд функциясидан 25 тасини ҳамшираларга ўтказиш, бунинг учун уларни ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор қабул қилган эдик.
Энди барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари олий таълим муассасаларига бириктирилади. Олийгоҳлар таълим ва амалиёт сифати учун бевосита масъул бўлади.
Тиббиёт олийгоҳларининг клиникалари, республика тиббиёт марказлари, уларнинг филиаллари ва шифохоналар тиббиёт коллежлари ва техникумлари учун клиник база бўлиб хизмат қилади».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг