Электр таъминотидаги узилишлар сабабли шаҳарнинг тўртта туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Электр таъминоти фавқулодда тўхтатилиши муносабати билан бугун, 25 октябрь куни “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ нинг 4-ИМ қозонхонаси ишлаётган ҳудудда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Шайхонтоҳур, Олмазор, Юнусобод ва Мирзо-Улуғбек туманларининг 4-ИМ қозонхона фаолият юритувчи ҳудудида жойлашган айрим жойлари (жами 892 та объект) фаолияти тўхтатилади.
Иссиқ сув таъминоти электр тармоғидаги авариявий ишлар тугаллангандан сўнг тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг