Электр энергияси таъминотида режали узилиш
Узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида, бугун, 21 июль куни олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар матбуот хизматининг Телеграм-каналида хабар берилди.
Соат 17:00 гача:
- «Ракатбоши», «Баҳор», «Ташисти» МФЙларида қисман.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг