«Эквиум-Ўзбекистон» ҳамжамияти Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «Олтин шер» мукофоти билан тақдирлади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Жорий йилнинг 20 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Эквиум-Ўзбекистон» ҳамжамият ваколатхонасининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида, шунингдек, 70 дан ортиқ россиялик ва 200 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар иштирок этди.
«Эквиум-Ўзбекистон» ҳамжамияти Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Олтин шер» мукофоти билан тақдирлади.
Ҳамжамиятнинг яқин келажакдаги режалари Ўзбекистон бозорини ўрганиш, маҳаллий бизнес-ҳамжамиятлар ва тадбиркорлар билан ўзаро алоқаларни шакллантириш, иштирокчи компаниялар тақдим этаётган хизмат ва товарларнинг Ўзбекистон бозоридан ўрин олишига эришиш ҳамда келгуси савдо-инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш учун шерикларни излаш каби вазифалардан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг