Экспорт салоҳияти юксалаётган корхона

09:29 16 Июль 2025 Жамият
212 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хонқа туманидаги «Биллур-салт» корхонасида ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ош тузи ишлаб чиқарилиб, улар ички бозордан ташқари — хорижга ҳам экспорт қилинмоқда.

Яқинда корхонада экстра туз ишлаб чиқариш бўйича қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг бўлган янги лойиҳа ишга туширилди.

— Германияда ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар келтириб ўрнатилгач, корхонамизнинг экспорт салоҳияти янада ошди, — дейди бош мутахассис Хушнуд Қиличев. — Ишлаб чиқарилган маҳсулотни Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистонга жўнатяпмиз. Ўтган йили 11 минг тонна ош тузи етказиб берилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични 30 минг тоннагача оширишни режа қилганмиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер