Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда инвестиция жалб қилишга оид ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

11:12 19 Май 2023 Сиёсат
758 0

Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Япония Молия вазирлигининг Халқаро алоқалар департаменти директори Оэ Тору билан учрашди. Учрашув Самарқандда, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 32 йиллик йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда Япония томони Ўзбекистоннинг сайёрамизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиш, бу борада глобал миқёсдаги тадбирларни ўтказиш учун жойларни тақдим этиш ва бу орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги фаол иштирокини юқори баҳолади.

Азиз Абдуҳакимов меҳмонларни Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш, Орол денгизининг қуриши муаммоларига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш, шунингдек, мамлакатимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан таништирди.

Йиғилишда ноёб экотизимларни, мамлакат биохилма-хиллигини сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва яшил ўсишни таъминлаш учун институционал салоҳиятни ошириш, юқори малакали мутахассислар ва экспертларни тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инвестицияларни жалб қилиш, яшил технологияларни жорий этиш, яшил иқтисодиёт тамойилларига ўтиш ва яшил ривожланиш моделларини ишлаб борасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер