Экологик рейд назорат тадбирида саксовул ўғрилари фаолияти фош этилди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси ходимлари томонидан Зарафшон ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида рейд назорат тадбири ўтказилганда Марказий Қизилқум ҳудудида саксовуллардан ўтин сифатида фойдаланиш мақсадида“яшил олам”га зарар етказиш қонун бузилиши ҳолати аниқланди.

Яъни, Зарафшон шаҳар Алишер Навоий МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро Ф.С. томонидан Зарафшон шаҳар Дагузтау қўрғони яқинидаги муҳофаза этиладиган чўл ҳудудидан ноқонуний равишда ҳўл ва ўсишдан тўхтамаган саксовул буталарини синдириб, олиб кетаётган вақтида ушланди. Ушбу ҳолат асосида фуқаро “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37- моддасини бузганлиги учун шу қонуннинг 51-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарорининг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш тўғрисидаги” 14-иловасига асосан жавобгарликка тортилди.

Уларга кўра фуқародан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79- моддаси 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 10 баравари яъни, 2 миллион 230 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган 3 миллион 122 минг сўмлик зарар ундириладиган бўлди.
Автомашина НКМКга тегишли эканлигини инобатга олсак, фуқаронинг хатти - ҳаракати меҳнат жамоасида ҳам жиддий муҳокама қилиниши шубҳасиз.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг