ЕХҲТ Беларусдаги сайловларга келмайди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Беларусь Республикасида бўлажак президентлик сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этмайди. Ташкилот хабарида айтилишича, мамлакат ҳукумати уларни сайловга таклиф қилмади.
Беларусь ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили воқеа юзасидан изоҳ бермади. Минск эса аввалроқ ташкилотга сайловларни кузатиш учун таклифнома юборишини хабар қилган эди.
«Сайловларни кузатишни истайсизми? Бемалол, эртагаёқ келишингиз мумкин. Биз бунга қарши эмасмиз. Яширадиган ҳеч нарса йўқ. Аммо бизга бармоғингиз билан қандай яшашни ўргатишингиз керак эмас», деди Беларусь президенти Александр Лукашенко.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг