Дуобада янги мактаб иш бошлади
Жиззах вилояти Зомин туманининг чор атрофи баланд ва пурвиқор тоғлар билан ўралган, икки адирлик туташган ва шарқираб сувлар оқиб турувчи Дуоба қишлоғи ҳудудидаги 8-умумий ўрта таълим мактаби 2 миллиард 363 миллион сўмга мукаммал таъмирланди.
— «Лазиз» хусусий корхонаси томонидан реконструкция қилинган, бугунги кун талаблари асосида дид билан таъмирланган мактаб нафақат ўқувчилар балки ота-оналарнинг ҳам қувончига сабаб бўлмоқда, — дейди мазкур мактаб директори Ўрозбой Эсиргапов. – Қишлоғимизда асосан қирғиз миллатига мансуб аҳоли яшайди, мактабимиз ҳам қирғиз тилига ихтисослашган, ўқувчилар учун дарсликлар Ўзбекистон стандартлари асосида қирғиз тилида этказиб берилиши бизни ҳаммамизни бағоят хурсанд қилмоқда.
Шунингдек, мактабнинг фан хоналари тўлиқ янги мебеллар ва жиҳозлар билан таъминланди. Мактабга кириш жойларида бирламчи қўлларни ювиш мосламалари ўрнатилди. Спорт зали ва ошхона ҳам болаларни қабул қилишга шай ҳолатига келтирилди. Айни кунда 317 нафар ўқувчиларни ўз бағрига оладиган мактабда 35 нафар педагоглар фаолият кўрсатмоқда.
Толибжон ЭРГАШEВ,
(«Халқ сўзи»).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг