Дунёдаги вазиятдан қатъи назар Хитой Украина билан ҳамкорлик қилишга тайёр — Си Цзиньпин

01:36 27 Апрель 2023 Дунё
927 0

Иллюстратив фото

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида Пекин Киев билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Хитой томонининг Украина билан муносабатларни ривожлантириш истаги “изчил ва аниқ”.

“Халқаро вазият қандай ўзгаришидан қатъи назар, Хитой Украина билан ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ишлашга тайёр”, деган Цзиньпин .

Кеча Украина томонининг ташаббуси билан Владимир Зеленский ва Си Цзиньпин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган эди. Украина раҳбари Киев Пекинга янги элчи тайинлаганини маълум қилди. Бундан ташқари, Хитой раҳбари ўз вакилининг яқин орада Украина ва бошқа мамлакатларга вазитяни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича чуқур маслаҳатлашувлар ўтказиш учун ташриф билан келишини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер