Дунёдаги қочқинлар сони 80 миллионга етмоқда

23:13 18 Июнь 2020 Дунё
1115 0

Фото: tengrinews.kz

Бутун дунёда урушлар, зўравонликлар ва таъқиблар туфайли яшаш жойини тарк этганлар сони ортган.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотига кўра, 2019 йил охирига келиб уларнинг сони 79,5 миллионга етган. Бу эса 2018 йилга нисбатан 9 миллионга кўп демакдир. 

Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссар Филиппо Грандининг айтишича, қочқинлар сонининг ортиши дунёдаги низолар ҳал этилмаётгани билан боғлиқ, коронавирус пандемияси эса вазиятни янада оғирлаштирган.

«Шубҳам йўқки, қашшоқликнинг ортиши, қарорлар қабул қилинмаётгани ва низоларнинг давом этаётгани аҳолининг ҳам минтақалар бўйлаб, ҳам уларнинг ташқарисига, жумладан, Европа томонга ҳаракатини кучайтиради», – деди у.

Дунё бўйича қочқинларни энг кўп қабул қилган давлатлар орасида Туркия, Колумбия, Покистон, Уганда ва Германия бор.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси бундай маълумотларни ҳар йили 20 июнь – Бутунжаҳон қочқинлар куни арафасида эълон қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер