Дунёдаги энг машҳур ва энг харидоргир смартфонлар номи эълон қилинди

13:56 02 Май 2020 Иқтисодиёт
1757 0

Apple компанияси томонидан 2016 йилнинг кузида ишлаб чиқарилган iPhone7 дунёдаги энг машҳур смартфон дея қайд этилди.

Ҳозирга қадар у энг кўп ишлатиладиган телефон модели бўлиб қолмоқда, деб ёзади Fox Business DeviceAtlas таµлилий компаниясига таяниб.

Тадқиқот учун таµлилчилар Умумжаҳон веб-консорсиуми (W3C) томонидан тақдим этилган 2019 йилнинг интернет-трафик статистикасидан фойдаланишди. Маълумотлар Хитойдан ташқари 36 та энг йирик жаҳон бозорларидан тўпланди. Натижада харидорлар орасида етакчи смартфон сифатида тўрт йил олдин ишлаб чиқарилган iPhone7 таъкидланди.

Apple’нинг бошқа моделлари ҳам долзарблигини йўқотмади, уларнинг орасида iPhone 8, 6 ва Хга алоҳида эътибор қаратилди.

Samsung эса машҳурлик рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Зеро, 2019 йил давомида Galaxy S8 ва S9 смартфонлари кўплаб мамлакатларда етакчи ўринларни эгаллаб турди.

Жаҳон бўйлаб энг кўп сотилган смартфон мақоми ҳам Apple'га насиб қилди. Биргина 2020 йилнинг бошида харидорлар томонидан кўпинча iPhone 11 ва Хr сотиб олинди.

АҚШда эса Apple смартфонлари энг кўп сотиладиган моделлар рейтингида биринчи бешликдан жой олди. Шу билан бирга, Европадаги фойдаланувчилар Samsung Galaxy А50 ни ҳам афзал кўришди.

Африка, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқда SamsungGalaxy А10 энг кўп сотиладиган смартфонга айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер