Дунёдаги бешинчи одам ОИВдан тўлиқ даволанди
Фото: Архив сурат
Германияда бемор ОИВ инфекциясидан бутунлай тузалди. 53 ёшли беморга илдиз ҳужайралари трансплантацияси амалга оширилган. Тадқиқотчилар унинг танасида ҳозирда вирус йўқлигини эълон қилишди.
Эркак тўрт йил олдин ОИВга қарши дори-дармонларни қабул қилишни тўхтатган. Бу узоқ муддатли ремиссия эмас, балки ҳақиқатан ҳам даволанишдир.
Бу дунёда тасдиқланган бешинчи ҳолат. Барча даволанган беморларга қон саратонини даволаш учун илдиз ҳужайралари трансплантацияси ўтказилган. Уларнинг донорлари ОИВга чидамли генетик мутацияга эга бўлиб, у дунё аҳолисининг атиги 1 фоизида мавжуд.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг