Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 115 миллион нафардан ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 115 миллион 653 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 571 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 353 528 янги ҳолати аниқланди, 7 192 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 116 миллион 502 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 587 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 28,468 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,192 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,793 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,312 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,207 миллиондан ортиқ).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг