Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 110 миллион нафардан ошди

11:42 21 Февраль 2021 Дунё
1276 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 110 миллион 384 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 446 мингдан зиёд киши вафот этган. Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 381 841 янги ҳолати аниқланди, 10 715 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 111 миллион 073 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 460 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,628 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,977 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,030 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,151 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,095 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 68 191, Ҳиндистонда 13 993, Бразилияда 51 879, Россияда 12 953, Буюк Британияда эса 12 027 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер