Дунёда коронавирус юқтирганлар 170 миллион нафардан ошди

15:20 01 Июнь 2021 Дунё
1113 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 170 миллион 051 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 540 мингдан зиёд киши вафот этган.

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 446 860 янги ҳолати аниқланди.9 600 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунёда касалликни 170 миллион 721 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 550 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 32,929 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

Иккинчи ўринда Ҳиндистон (28,047 миллиондан ортиқ),

учинчи ўринда Бразилия (16,471 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 677, Ҳиндистонда 152 734, Бразилияда 79 670 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 1 миллиард 897 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер