Дунёда коронавирус. Мингдан ортиқ кўнгиллида вакцина синови ва бошқа янгиликлар

11:28 24 Апрель 2020 Жамият
1016 0

— Жон Хопкинс университети берган маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 2,7 млн. нафардан ошди, 190 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

— Кеча Нью-Йоркда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ янги ҳолатлар сони 6 мингдан ошди. Умумий беморлар сони 263 мингдан кўпайди.

— Бразилияда вирус қурбонлари сони 3313 нафарга етди. Бир кунда 407 та ўлим қайд этилди. Бу чоршанба кундагига нисбатан икки баробар кўпдир.

— Буюк Британияда ChAdOx1 nCoV-19 коронавирусига қарши вакцинани синовдан ўтказиш бошланди. Бу жараёнлар 1,1 минг нафар кўнгилли билан олиб борилади.

— Theodore Roosevelt авианосецида коронавирус юқтирганлар сони 840 нафарга етди. Экипажнинг барча аъзолари тестдан ўтказилган.

— Жанубий Кореяда 8,5 мингдан ортиқ бемор оёққа турди. Мамлакатда беморлар сони 10,7 нафар, 240 бемор вафот этган.​

— Хитойда сутка давомида инфекцияга чалиниш билан боғлиқ олтита янги ҳолат қайд этилди, ўлим қайд этилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер