Дунёда бир кунда 10 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан вафот этди

11:28 26 Февраль 2021 Дунё
1034 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 112 миллион 209 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 490 мингдан зиёд киши вафот этган (25.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:20 ҳолатига кўра). Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 421 407 янги ҳолати аниқланди, 10 508 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (26.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 112 миллион 981 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 507 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 27,955 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (11,046 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,257 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,212 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,144 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 71 778, Ҳиндистонда 16 738, Бразилияда 62 715, Россияда 11 198, Буюк Британияда эса 9 938 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер