Дунёда 1,8 миллиард одам коронавирусни юқтириш хавфи остида — ЖССТ

23:48 14 Декабрь 2020 Дунё
930 0

Иллюстратив фото

Касалхоналардаги сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар сабабли дунё бўйлаб 1,8 миллиардга яқин одам “Cоvid-19” ҳамда бошқа юқумли касалликларга юқори чалиниш хавфи остида.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий сайтида маълум қилинди.

Ташкилот маълумотларига кўра, дунёдаги ҳар тўртинчи тиббиёт муассасасида сув таъминоти мавжуд эмас, ҳар учинчисида эса зарур гигиена воситалари йўқ.

“Сув, санитария ҳамда гигиена соғлиқни сақлаш ходимлари, шунингдек, беморларнинг хавфсизлиги учун жуда муҳим омил ҳисобланади. Аммо бу хизматларга ҳар доим ҳам устувор аҳамият берилмайди”, дейилади хабарда.

ЖССТ Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларининг тегишли гигиена шароитларига эга бўлмаган муассасалардаги фаолияти ҳимоя воситаларисиз ишлашга тенгдир.

Унинг таъкидлашича, сув таъминоти, санитария ҳамда гигиена коронавирусга қарши курашда асосий роль ўйнайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер