Дунё бўйлаб коронавирусдан ўлим кўрсаткичлари пасаймоқда. Аммо...

21:44 22 Сентябр 2020 Дунё
1075 0

Сўнгги етти кун ичида дунёда коронавирус хасталиги асоратларидан 37,7 минг киши вафот этди, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10 фоизга камдир.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эълон қилган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Шу билан бирга, COVID-19 билан касалланганлар сони қарийб 2 миллионга ошган ва 31,4 миллион кишини ташкил қилмоқда. Коронавирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 968 мингга етди.

Ҳисоботда кўрсатилишича, энг қийин эпидемиологик вазият Шимолий ва Жанубий Америка қитъасида кузатилмоқда. Мазкур икки қитъада юқтирганларнинг умумий сони 15,5 миллионга яқинлашган. Сўнгги бир ҳафта ичида хасталик кўрсаткичи ўтган ҳафтага нисбатан 38 фоизга ошган (деярли 770 минг киши вирус юқтирган), ўлим даражаси эса 22 фоизга камайган (19 мингдан ортиқ бемор вафот этган).

Аммо сўнгги етти кун ичида Европада ўлим даражаси сезиларли даражада ошган — 27 фоиз (4 мингдан ортиқ киши вафот этган). Умуман олганда, деярли 5,2 миллион европалик COVID-19ни юқтириб олган бўлиб, улардан 360 мингдан ортиғи инфекцияни енгга олмаган.

Жануби-Шарқий Осиёда бир ҳафта ичида 700 мингга яқин одам хасталикни юқтирган ва уларнинг умумий сони 6,1 миллион кишига етган. Ўлимлар сони 101 мингдан ошган, юқтирганлар сонининг кўпайиши эса 9,3 минг кишини ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер