Дунё бўйича қанча доза "COVID-19"га қарши вакцина ишлатилгани маълум бўлди
Иллюстратив фото
Дунё бўйлаб 552 миллион дозадан ортиқ "COVID-19"га қарши вакциналари ишлатилган.
Манбага кўра, айни пайтда энг кўп вакциналар АҚШда ишлатилган — 143 миллион 460 минг доза. Вакцинация кампаниясини фаол олиб бораётган давлатлар рўйхатида, Хитой (106 миллион 610 минг), Ҳиндистон (60 миллион 530 минг), Буюк Британия (33 миллион 680 минг); Бразилия (17 миллион 710 минг), Туркия (15 миллион 109 минг), Германия (12 миллион 970 минг), Россия (10 миллион 600 минг), Индонезия (10 миллион 430 минг), Франция (10 миллион 390 минг) етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистонда ҳали вакцинаси кампанияси бошлангани йўқ. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу тадбирлар апрель ойидан бошланиши кутилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонга 660 минг "AstraZeneca“ (Буюк Британия/Швеция) ва бир миллион доза Хитойнинг ”ZF-UZ-VAC2001" вакцинасидан олиб келинган.
Олдинроқ, Ўзбекистон ЮНИСEФ тақдим этган жадвалга асосан 2 млн 640 минг доза "AstraZeneca/Oxford" вакцинасини олиши ва унинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг