ДСҚ томонидан қуйи солиқ органларининг 109 та қарори солиқ тўловчилар фойдасига бекор қилинган

15:40 19 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
934 0

Иллюстратив фото

2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатида ДСҚга шикоят бериш тартибида жами 1 485,6 млрд сўмлик 459 та солиқ низосига оид шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасини белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланган. Шундан:

солиқ аудити бўйича — 1 268,7 млрд сўмлик 267 та шикоят;

сайёр солиқ текшируви бўйича — 216,9 млрд сўмлик 192 та шикоят.

Давлат солиқ қўмитаси томонидан:

528,0 млрд сўмлик 109 та мурожаат бўйича

(шундан, 28 таси 442,4 млрд сўмлик қисман) солиқ тўловчиларнинг шикояти қаноатлантирилган;

579,5 млрд сўмлик 316 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилиб, бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;

378,1 млрд сўмлик 34 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер