Дональд Трамп Украинада инқирозини 24 соатда ҳал қилишини айтди
Фото: AP
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украина инқирозини ҳал қилиш унга осон эканини айтди.
“Бу осон бўларди. Бўлаётган воқеаларнинг аксарияти пул ва армия билан боғлиқ. Мен буни 24 соат ичида уддалай олардим”, дейди Американинг собиқ раҳбари.
Трампнинг сўзларига кўра, у Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путинни яхши билади ва вазиятни тушуниб тургани учун можарони бир кунда ҳал қилиши мумкин.
Аввалроқ, АҚШнинг собиқ президенти рейтингни бўлишмаслик учун Республикачилар партиясидан президентлик сайловида иштирок этиш учун курашда бошқа номзодлар билан биринчи дебатни ўтказиб юбориш ниятида экани хабар қилинганди.
“The New York Times” Трампга яқин манбага таяниб, у рақиблар кампаниясида ён беришни истамаслигини ёзди. Сўров Трампнинг нафақат Флорида губернатори Рон ДеСантисдан, балки номзодлардан ҳам юқори устунлигини кўрсатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг