Долларнинг расмий курси яна тушди
Фото: www.google.com
Марказий банк 3 мартдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,44 сўмга тушиб, бир доллар 9513,84 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 159,66 сўмга кўтарилиб, 10 489,01 сўмга тенг бўлди.
Ўз навбатида рубль курси 6,97 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 141,85 сўмга тенг бўлган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи ҳафта пасаймоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг