Долларнинг расмий курси ошди
Марказий банк хорижий валюталарнинг 12 майдан янги курсини эълон қилди.
Унга кўра долларнинг расмий курси 7,81 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10137,20 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 139,39 сўмга тушиб, 10988,72 сўмга тенг бўлди.
Рубль курси ҳам 3,46 сўмга қимматлашган ва 1 рубль 138,26 сўмни ташкил этган.
15 апрель куни Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси кескин кўтарилиб, 10 минг сўмлик нуқтадан ўтган, 21 апрель куни ҳам расмий курс ўсиши давом этганди. 28 апрелда эса расмий курс туша бошлади. 4 майда ҳам тушиш давом этганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг