Долларнинг расмий курси кескин кўтарилди

11:07 13 Апрель 2020 Иқтисодиёт
1049 0

foto by: Google

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.

Унга кўра, 14 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 9693 сўм 36 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 1035 сўм 26 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 10 599 сўм 69 тийинга баҳоланиб, 234,71 сўмга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 3 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 131 сўм 43 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер