Долларнинг расмий курси 10 000 сўмдан ошди
архив фото
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 16 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 121 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 427 сўм 64 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 11 111 сўм 85 тийинга баҳоланиб, 512,16 сўмга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 26 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 138 сўм 69 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг