Доллар курси ошишда давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 56,73 сўмга кўтарилди ва 11 971,40 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 61,81 сўмга ошиб, 13 797,04 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 3,54 сўмга юқорилади ва 151,81 сўмни ташкил этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг