Доллар курси 9450 сўмгача етди 

09:48 20 Август 2019 Жамият
1258 0

Иллюстратив фото

20 август, яъни бугундан бошлаб Ўзбекистондаги банклар долларни 9450 сўмдан сотишни, 9200-9350 сўмдан сотиб олишни бошлади, деб хабар берди Spot. Охирги бир кунда ушбу валюта курси камида 200 сўмга қимматлашди. 

Биржада ҳам доллар ўсиб боряпти. Ўзбекистон валюта биржасидаги 19 август кунги савдо якунларига кўра доллар 9129 сўмдан баҳоланди. Бу 16 августдагига нисбатан 45 сўм кўпдир. Савдо ҳажми эса 94  млн. долларга тушиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер