ДНК экспертизасининг нархи қанча?

15:31 12 Ноябрь 2020 Жамият
2678 0

Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов ДНК экспертизасининг нархини маълум қилди.

"Бизнинг марказдаги одам ДНКси суд-биологик экспертизаси лабораториясида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тайинланган экспертизалар ва фуқароларнинг мурожаатларига кўра ўтказиладиган тадқиқотлар белгиланган тарифга биноан тўлов асосида ўтказилади.

Пуллик хизматларни кўрсатиш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Тарифлар асосида амалга оширилади.

Тадқиқот нархини белгилашда тадқиқотнинг мураккаблиги, текшириладиган объектларнинг сони ҳамда ушбу тадқиқотга сарфланадиган реагентлар инобатга олинади.

Ҳозирги кунда ушбу тўловларнинг 3 хил тарифи белгиланган.

Оддий тадқиқотлар — 2 083 707 сўм,

ўртача қийинликдаги тадқиқотлар — 4 021 189 сўм,

мураккаб тадқиқотлар учун — 6 214 564 сўм қилиб белгиланган.

Бу албатта тадқиқот объектларидан келиб чиқиб белгиланади. Мисол учун тирик шахсларнинг қон ёки сўлак намуналари 5 тагача бўлганда тадқиқотни минимал нархда тўланади, яъни 2 083 707 сўм. Бундан кўриниб турибдики, бу суммага ота, она ва 3 фарзанднинг ДНК таҳлилини олиш имкони мавжуд", дейди мутахассис.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер