ДХМ — маҳалла — фуқаро

19:14 24 Декабрь 2020 Жамият
1388 0

Давлатимиз раҳбари шу йил ноябрь ойида Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида Қарши шаҳар Давлат хизматлари марказида фуқароларимизга яратилган шароитлар билан танишиш жараёнида «Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак», — деган ғояни илгари сурди.

Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилиши зарур эканлиги таъкидланди.

Фарғона вилоятида ҳам ДХМ — МАҲАЛЛА — ФУҚАРО тамойили асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда шакллантиришга қаратилган амалий ишлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жойлардаги маҳалла ва мактабларда масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича махсус тренинглар, маҳорат дарслар ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Тошлоқ тумани ҳамда Қувасой шаҳар Давлат хизматлари марказида ташкил этилди.

Қувасойнинг «Сойбўйи» , «Зебинисо», «Навоий», Тошлоқ туманининг «Заркент», «Янгр йўл» «Ахшак» маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ва фаоллари марказ ходимлари давлат хизматларини маҳалладан, ўз хонадонидан чиқмаган ҳолда фойдаланиш, онлайн хизмат олишга кўникма шакллантириш борасида амалий машғулот дарслари ўтилди.

— Ўқув машғулотлари давомида жуда кўп замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлдим, — дейди Тошлоқ туман «Фурқат» маҳалла фуқаролари йиғини раиси Хошимжон Холматов. — Кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини ҳозирда онлайн тарзда олиш мумкинлигидан хурсанд бўлдим. Айниқса, набираларни мактабгача таълим ташкилотларига жойлаш, электрон рақамли имзо, бирон ишга киришда керак бўладиган турли маълумотларни масофадан туриб бемалол, навбат кутмасдан олиш мумкинлигига амин бўлдик. Эътиборлиси, бу каби учрашувлар нафақат давлат хизматлари олиш кўникмасини ривожлантиришга, балки аҳолини қийнаётган масалалар, жойлардаги муаммолар ҳақида ҳам хабардор бўлишимизга катта ёрдам беради.

Фарғона вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан маҳалла ва умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликдаги амалий семинарлар ва учрашувлар мунтазам ўтказилиши йўлга қўйилди.

Ботир МАДИЁРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер