ДХМ фуқароларни маҳаллада қабул қилди

09:23 04 Декабрь 2020 Жамият
902 0

Мамлакатимизда шундай давр ҳукмронки, бунда, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, халқ давлат идораларига эмас, идоралар халққа хизмат қилмоқда. Давлат хизматлари марказининг Марҳамат тумани бўлими ходимлари ҳам фуқароларни ўз идораларида эмас, балки, маҳаллада қабул қилдилар. Бунинг учун туман марказидан 25 км. олисдаги «Полвотош» МФЙга бордилар.

— ДХМнинг ҳудудлардаги Сайёр қабули фаолияти мени жуда қониқтирди,-дейди уй бекаси Соҳибахон Абдураҳмонова. — Рўзғордан, оиладан ошиниб туман марказига боришнинг ҳар доим ҳам уддасидан ўта олмаймиз. Мутахассисларнинг бевосита маҳалламизда хизмат кўрсатиши аҳоли учун кўп қулайликларни яратди.

Ушбу маҳаллада 20 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Шу куни улар ўнлаб турдаги давлат хизматларидан фойдаланишди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер