ДХХ: Қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

15:55 14 Ноябрь 2023 Жамият
259 0

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Бекобод тумани ҳудудида тезкор тадбир амалга оширилди.

Унда Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган А.Р. ноқонуний тарзда қўлбола усулда тайёрланган 250 млн. 800 минг сўм миқдоридаги 100 минг сўмлик қалбаки купюраларни 100 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш лозимки, қалбаки пул қийматликларининг муомалага киритилиши давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдид солади ва бундай ноқонуний хатти-ҳаракат Жиноят Кодексининг 176-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер