“Disney” компаниясининг соф фойдаси 91 фоизга камайиб кетди

22:04 07 Май 2020 Иқтисодиёт
1054 0

“The Walt Disney Company” Америка компаниясининг соф фойдаси иккинчи чоракда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга камайди.

Сешанба куни эълон қилинган компаниянинг чораклик молиявий ҳисоботлари буни тасдиқлайди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий молия йилининг 28 мартида якунланган иккинчи чорагида компаниянинг соф фойдаси 475 миллион долларни ташкил этди, шу билан бирга компаниянинг даромади 21 фоизга ўсиб, 18 миллиард долларни қайд этди. Аммо ўтган йили компаниянинг шу даврдаги соф фойдаси 5,4 миллиард доллардан кўпроқ, даромади эса 14,9 миллиарддан ошганди.

CNN нашри хабарига кўра, компания даромад даражасининг кескин пасайиши АҚШда ва дунёда янги коронавирус тарқалишининг салбий таъсири билан боғлиқ. Хасталик фонида компания барча истироҳат боғлари фаолияти, шунингдек, янги фильмлар ва телекўрсатувларни суратга олишни тўхтатишга мажбур бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер