Дилкушоднинг гилослари
Фото: Иллюстратив фото
Маълумотларга кўра, мамлакатимизда ўтган йили январь-май ойларида хорижга 43,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган гилос экспорти амалга оширилган. Жорий йилда бу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда. Сабаби, ҳозирда гилос экспорт қилувчи миришкорлар сони сезиларли ортган. Қолаверса, бу борада хонадонларда етиштирилган ҳосил улуши ҳам муносиб ўрин эгалламоқда.
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Дилкушод қишлоғида 680 та хонадон мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизида гилос етиштирилади.
— 30 йилдан буён гилос етиштириш билан шуғулланаман, — дейди шу қишлоқда истиқомат қилувчи Аҳмадали Абдураҳмонов. — Ҳозирда томорқамда 50 туп дарахт бор. Уларнинг ҳар бири ўртача 35-40 килограммдан ҳосил берди. Даромад ҳам чакки эмас. Ҳозирча 50 млн сўмлик гилос сотдим. Ҳали ҳосил чўғи баланд.
Маҳаллада етиштирилган гилоснинг атиги 10 фоизи ички бозор эҳтиёжини қондиради. Қолган 90 фоизи эса Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Германия ва Корея давлатларига экспорт қилинмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг