Депутатлар тажриба алмашдилар

10:00 10 Апрель 2026 Жамият
187 0

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутатлари тажриба алмашиш мақсадида Дўстлик туманига ташриф буюрдилар. Нега айнан шу туманга?

— Сабаби, Дўстлик тумани сўнгги йилларда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, депутатлар ишини тизимли йўлга қўйиш ва аҳоли билан мулоқотни кучайтириш борасида илғор натижаларга эришмоқда, — дейди тадбир иштирокчиси Насибахон Тўйчиева. — Бу ерда яратилган замонавий шарт-шароитлар, қонунчилик ташаббуслари билан ишлаш, фуқаролар мурожаатларини тезкор ва сифатли ҳал этиш амалиёти бошқа ҳудудлар учун ҳам ўрнак бўла олади. Шу боис, айнан ушбу туман тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Мазкур ташриф маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштириш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, депутатлар ташриф давомида туманнинг ижтимоий инфратузилмаси ва турли соҳалари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, «Ёшлар шаҳарчаси», «Сиҳат шифо» саломатлик маркази, «Янги Ўзбекистон» массиви ҳамда «Соҳил бўйи» туризм лойиҳаси кўздан кечирилди. Мазкур объектларда яратилган шароитлар, аҳоли учун қулайликлар ва тадбиркорлик имкониятлари делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер